Парламент сессияси бошланганидан буён Мажилис 62 та
қонун қабул қилди ва Сенатга йўллади, 55 тасини Президент имзолади. Тайёр
ҳужжатлар қаторида Сув кодекси, молиявий бозорни ривожлантириш ва молиявий хизматлар
истеъмолчиларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ бошқа қонунлар бор. Парламент
Мажилиси раиси Ерлан Қўшанов Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга Палата
фаолияти ҳақида маълумот берди. Ҳозир депутатлар 76 та қонун лойиҳасини кўриб
чиқмоқда. Солиқ, Қурилиш кодекслари, илмталаб ҳудудлар, сунъий интеллект
тўғрисидаги қонунлар устида иш кетмоқда. Ерлан Қўшанов парламент дипломатияси
натижалари ҳақида ҳам ҳисобот берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

