Тошқиндан жабрланган 30 минг 500 оилага моддий ёрдам кўрсатилди

Тошқиндан жабрланган 30 минг 500 оилага моддий ёрдам кўрсатилди

Шу кунгача Қозоғистонда тошқиндан жабрланган 30 минг 500 оилага 100 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Табиий офат туфайли 12 минг уй ва 18 минг дала ҳовлига зарар етган. Махсус комиссия уларнинг 84 фоизини кўриб чиқди ва 9 мингта уйни тиклаш, 4,5 мингтасини авария ҳолатида, деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ҳозир тошқин чекинган минтақаларда қурилиш ишлари бошланди. 2 мингта янги уй бунёд этилади, яна 3,5 мингта квартира иккиламчи бозордан харид қилинади. Жабрланган қозоғистонликлар янги ўқув йили бошлангунча янги уйларига кўчиб кириши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.