Туркистонда юз ёшли фахрий бор

Туркистонда юз ёшли фахрий бор

Туркистон вилоятининг Сўзоқ туманидан 6 минг аскар фронтга кетган. Ҳозир жанггоҳлардан омон қайтганлардан фақат Мирзахмет Жилисбаев қолган. У 18 ёшида қўлига қурол олган, ҳозир юз ёшга яқинлашди. 92-ўзиюрар артиллерия полкида хизмат қилган отахон ёшлар учун жасорат ва ватанпарварлик намунаси бўлиб келмоқда.


Мирзахмет Жилисбаев, уруш фахрийси:


Уруш охирида аскарликка чақиришди. Бауржан Мўмишули айтганидек, «урушда қатнашишнинг ўзи жасорат». Биз ҳам ватанни мудофаа қилганлар қаторида эдик.


Мирзахмет Жилисбаев ватанига қайтгач ўқитувчи, кейин мактаб директори бўлиб ишлади. Ёш авлодга дарс берди. Рафиқаси билан бирга 13 та ўғил-қиз тарбиялади. Ҳозир 47 нафар невара, 97 нафар эвараси бор. Бўш вақтида уруш хотираларини ёзади. Махсус чоп этилган «Авлодга омонат» китобида унинг ворисларига маслаҳатлари, фикрлари жамланган.


Абдумалик Сарманов таржимаси