Президент Олий аудиторлик палатаси раисини қабул қилди

Президент Олий аудиторлик палатаси раисини қабул қилди

Йил бошидан буён Қозоғистонда умумий қиймати 20 триллион тенге бўлган 12 та давлат аудити ўтказилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 марта кўп. Олий аудиторлик палатаси раиси Алихан Смаиловнинг Давлат раҳбарига берган ҳисоботига кўра, ўрта таълим, дори-дармон таъминоти, рақамли тараққиёт, электроэнергетика ва олий натижалар спорти каби йўналишларда аудиторлик ишлари олиб борилди. Ҳукумат ва аудит объектларига 60 тадан зиёд тавсиянома, 450 пунктдан иборат талабнома йўлланди. Қонунчиликдаги ўзгаришарга кўра, палата бюджетдан ташқари жамғармаларда ҳам текширувлар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди. Шунингдек, Миллий жамғарма маблағларини мониторинг қилиш бўйича комиссия иши қайта тузилди. Натижада, шаффофлик ортади, харажатларни қатъий назоратга олинади. Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат маблағлари сарфини ҳисобга олишда аниқликни оширадиган замонавий рақамли технологияларни жорий этиш муҳимлигига эътибор қаратди.


Абдумалик Сарманов таржимаси