Қозоғистон - Қирғизистон: давр синовидан ўтган дўстлик

Қозоғистон - Қирғизистон: давр синовидан ўтган дўстлик

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Қирғизистонга расмий ташрифи «Ата-Бейит» миллий тарихий-мемориал мажмуасидан бошланди. У қатағон қурбонлари хотирасига ўрнатилган. Қозоғистон Президенти буюк қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов ҳам ёд этди.

Сўнгра, расмий ташриф доирасида Қосим-Жўмарт Тўқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан музокара ўтказди. Томонлар транспорт-транзит, энергетика, сув, аграр соҳалар ҳамда рақамлаштириш бўйича ўзаро алоқаларни муҳокама қилди. Давлат раҳбарлари раислигида Қозоғистон ва Қирғизистон Олий давлатлараро кенгаш йиғилишини ўтказди. Томонлар савдода мавжуд бўлган улкан салоҳият мавжудлигига эътибор қаратди. Бугунги кунда товар айланмаси 2 миллиард долларга етди, навбатдаги марра - 3 миллиард доллар. Бунинг учун ҳамкорлик йўл харитаси имзоланди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Ўтган йили биз иттифоқчилик муносабатларини чуқураштириш ва кенгайтириш бўйича тарихий шартномани имзоладик. Бугун биз Ҳамкорликнинг мажмуавий режасини қабул қиляпмиз. Ушбу муҳим қадамлар қозоқ-қирғиз муносабатларига янги туртки беради. Икки давлат ҳукуматлари ушбу режада кўрсатилган мақсад ва вазифалар асосида иш юритади.

Музокаралар якунига кўра, Қозоғистон ва Қирғизистон етакчилари матбуот конференцияси ўтказди. Савдони ривожлантириш учун келаси йилда қозоқ-қирғиз чегарасида Саноат савдо-логистика мажмуаси ишга тушади. Агросаноат секторининг имкониятлари катта, бугунги кунда савдо балансида унинг улуши 25 фоизни ташкил қилади, Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари топшириғига кўра ҳукуматлари икки йиллик йўл харитаси тайёрлайди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Қозоқ-қирғиз чегараси ўтказиш қувватини ошириш ва юк ташиш ҳажмини оширишга катта эътибор берилди. Сўнгги даврда мазкур йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ҳозир 8 та чегара ўтказиш пункти модернизация қилиняпти. Бу ишлар икки йил ичида якунланади. Ҳар иккала давлат ҳукуматлари бу масалани алоҳида назоратга олган. Буларнинг ҳаммаси ўзаро савдони кенгайтиришга хизмат қилади.

Садир Жапаров, Қирғизистон Республикаси Президенти:

- Биз ўзаро савдо ҳажми ва номенклатурасини кенгайтириш, шунингдек, бизнес учун қулай шарт-шароитлар масалаларини муҳокама қилдик.

Томонлар тез кунларда навбатдаги Минтақалараро форумнинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳақида келишиб олди. Президент Тўқаев қирғиз ҳамкасбини мамлакатимизнинг олий давлат мукофоти - «Алтин Қиран» ордени билан мукофотлади. Сўнгра Давлат раҳбари Бишкекдаги «Дўстлик олтин кўприги» ёдгорлиги очилишида қатнашди. Монумент икки халқнинг буюк ёзувчилари – Мухтор Авезов ва Чингиз Айтматовга бағишланган.

Шунингдек, Президентлар Кемел Тўқаев номи берилган 33+мактаб гимназияга боришди. Улуғ Ватан уруши йилларида бу ерда Фрунзе номли ҳарбий пиёда билим юрти жойлашганди. Ёзувчи Тўқаев шц ердан фронтга чақирилган. Май ойида Садир Жапаров билим даргоҳига унинг исмини бериш таклифи билан чиққан.

Абдумалик Сарманов таржимаси