Бош вазир Туркистон вилояти сув объектларини кўриб чиқди

Бош вазир Туркистон вилояти сув объектларини кўриб чиқди

Туркистон вилоятида сув тақсимоти устидан назоратни кучайтириш ва гидротехник объектларни реконструкция қилиш суръатларини ривожлантириш зарур. Минтақага ташриф буюрган Бош вазир Ўлжас Бектенов стратегик муҳим объектларни, шу жумладан, Чордара ва Кўксарой сув омборини бориб кўрди.  Унинг таъкидлашича, умуман олганда, жанубий минтақалар миришкорларини «оби ҳаёт» билан барқарор таъминлаш учун соҳани тизимли тарзда модернизация қилиш лозим. Шу жумладан, Кўксарай контррегулятори ишини тиклаш зарур, Президент топшириғига кўра, барча лойиҳаларни ўзвақтида молиялаштиришни топширди. Бундан ташқари, Ҳукумат сув тақсимоти бўйича қўшни давлатлар билан музокаралар юритяпти. Айни вақтда Байдибек Ота ва Бўралдай сув омборларидан Туркистон шаҳрини барқарор таъминлаш учун 113 миллион куб метр сув юборилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси