Қуролли Кучларни рақамлаштиришг, тизимда сунъий идрокдан фойдаланиш, махсус амалиётлар ва ҳудудий мудофаани кучайтириш. Президент – Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Мудофаа вазирлиги раҳбар таркибига шундай топшириқ берди. Вазирликка қуролли кучларни ва қисмларни бошқаришни такомиллаштириш, захира кучларни тайёрлаш каби вазифалар юклатилди. Йиғилишда Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳарбий хизматга борувчилар кўпайиши учун унинг жозибадорлигини ошириш, профессионал малакани ривожлантириш учун ҳарбий хизматчиларга имкониятлар бериш кераклигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

