Қозоғистонда инвесторларга зарур шароит яратилади

Қозоғистонда инвесторларга зарур шароит яратилади

Қозоғистонда инвесторлар учун «яшил йўлак» вужудга келтирилади.  Махсус рақамли платформа уларга бир қатор тартиб-қоидаларни,  жумладан,  ижро ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорликни соддалаштирилган тартибда ўтказиш имконини беради. Аммо ҳамма инвестиция лойиҳалари ҳам бундай механизмдан фойдалана олмайди. Улар учун мамлакатимизда ҳозирда саралашнинг махсус критерийлари яратиляпти. Бундан ташқари, инвестиция шартномаси механизмини такомиллаштириш республикамизда инвесторларнинг янада самарали ишлашига хизмат қилмоқда. Масалан,  унинг доирасида мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 4 баробарга - 12 ойдан 3 ойга қисқартирилади. Инвестициялар жалб этиш бўйича кенгашнинг навбатдаги йиғилишида мамлакатимиз иқтисодиётига капитал қўйилмаларни жалб этишнинг шу ва бошқа масалалари муҳокама қилинди. Экспертлар фикрича,  истиқболли тармоқлардан бири қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, шунингдек,  йўл хўжалигидир. Бундан ташқари,  Қарағанди вилоятини инвесторларни жалб қилиш бўйича муваффақиятли фаолият намунаси деб ҳисоблаш мумкин. Вилоятда 12 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиб,  50 та инвестиция лойиҳаси жамғармаси шакллантирилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.