Президент Миллий Банк раиси Тимур Сулейменовни қабул қилди

Президент Миллий Банк раиси Тимур Сулейменовни қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Миллий Банк раисининг ҳисоботини тинглади. Тимур Сулейменов йилнинг биринчи ярмидаги жараёнлар ҳақида гапираркан, инфляция суръати пасайгани, аммо иқтисодиётда пул қадрсизланишига олиб келувчи факторлар мавжудлигини кўрсатди. Ягона пенсия омонатлари жамғармаси активлари ва олтин-валюта захиралари ҳақида маълумот берди. Қозоғистонликлар маблағини товламачилардан муҳофаза қилиш учун антифрод-марказлари ташкил этилишини кўрсатди. Миллий банк раиси Миллий тўловлар тизими ва очиқ банкинг тамойилларини ривожлантириш ҳақида ҳам ҳисобот берди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.