Қозоғистонда янги шаҳар юзага келди. Давлат раҳбари Алмати вилоятининг
маъмурий-ҳудудий тузилишини ўзгартириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Жетиген
қишлоғи вилоят аҳамиятидаги шаҳар мақомини олди ва Алатау деб қайта номланди. Миллий
иқтисодиёт вазирлигида таъкидланишича, янги шаҳар пайдо бўлиши сармоя ва
технологияларни жалб этиш, тадбиркорликни фаоллаштириш имконини беради. Бу эса
минтақада иқтисодий барқарорлик яхшиланишига хизмат қилади. Айтиш жоиз, Алатау
шаҳри ҳудуди ва Қўнаевнинг бир қисми МИЗга киради. Бу ерда 17 та истиқболли
фаолият тури бўйича 170 дан ортиқ лойиҳа жойлашуви мўлжалланмоқда. Уларнинг
умумий қиймати 12,5 триллион тенге.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.