«Астана Опера» 2024 йил учун янги, ўзига хос гастроль дастурини тайёрламоқда. Пойтахт театрининг балет труппаси Словенияга йўл олади. Люблянада ўтказиладиган халқаро фестивалда
санъаткорлар Арам Хачатуряннинг афсонавий «Спартак» балетини тақдим этади. Айни
пайтда, опера труппаси Россиядаги Катта театрда ҳам чиқиш қилади. Умуман,
«Астана Опера»нинг жорий йилги режасидан Пётр Ильич Чайковскийнинг «Уйқудаги соҳибжамол» балети премьераси, шунингдек, янги операли спектакллар - Сидиқ Мухамеджановнинг «Айсулу» ва Жузеппе Вердининг «Риголетто» асарлари ўрин олган.
Азамат Желтиргузов, «Астана
Опера» опера труппаси директори:
- Режамизда балет,
опера асарларидан ташқари, кўплаб концерт дастурлари жой олган, бу симфоник мусиқа,
бизда Куляш Байсеитова номидаги кичик зал мавжуд, унда ҳам постановкалар
намойиш қилинади, театр қошида ёш опера хонандалари учун академия бор, бу
халқаро академия, унда ҳам спектакллар, премьералари тақдим этилади, репертуаримиз
жуда кенг – миллий опера-балетлардан, шунингдек, жаҳон классикасидан ташкил
топган.
Театр бугунги кунда олдига қўйган келгуси
мақсадлардан бири,
шубҳасиз, миллий санъатимизни оммалаштириш. Уни замонавий контекстда талқин қилиш орқали «Астана Опера» ижодкорлари юртимиз маданий меросини янги шакллар
билан бойитишни мўлжаллаган. Кейин эса,
албатта,
уларни янги кўринишда замонавий томошабинга, хусусан,
хорижликларга намойиш қилиш ҳам.
Азамат Желтиргузов, «Астана
Опера» опера труппаси директори:
- Миллий опера – ҳамиша
қадрли, биз миллий спектаклларимиз билан тажрибали европаликларни, Европа театрларини
ҳайрон қолдирсак бўлади, барча асарларда балет саҳналари мавжуд. Бу «Абай»,
«Биржан-Сара», «Қиз Жибек» опералари, уларда ҳамиша балет парчалари бўлади, жуда
чиройли, рақслар, мусиқа жозибадор, “Алпамис”да ҳам. Ўтган йили опера ва балет премьераси
бўлиб ўтди, Балнур Қидирбекнинг «Қалқаман-Мамир» асари асосида. Катта театрда «Абай» операсини
намойиш қилиш режалаштирилган.
Хуршида
Абдуллаева таржимаси.