Алматида Марказий Осиё ва АҚШ давлатлари форуми якунланди

Алматида Марказий Осиё ва АҚШ давлатлари форуми якунланди

Янги формат – В5+1 да бўлиб ўтган Марказий Осиё ва АҚШ давлатлари форумида давлат-хусусий бизнес мулоқотини кенгайтириш ҳамда минтақада бизнес муҳитини яхшилаш масаласи кўриб чиқилди. Экспертлар таъкидлашича, бу жараён Марказий Осиёдаги иқтисодий интеграция жараёнларига янги туртки беради. Спикерлар фикрича, минтақадаги электрон тижорат, агробизнес, туризм, транспорт ва логистика каби ўсиш нуқталарининг мавжудлиги умумий ривожланишга ижобий таъсирини кўрсатади. Умумий бозор ва Марказий Осиёда тадбиркорлик алоқаларининг кенгайиши эса кўпроқ халқаро инвестиция жалб қилиш, глобал бозорларга чиқишни ҳисобга олган ҳолда савдо уфқларини кенгайтириш, Шарқ-Ғарб савдо йўлакларини диверсификациялаш имконини беради. Йиғилганлар таъкидлашича, минтақанинг дунё иқтисодидаги рақобатбардошлигини оширишнинг асосий факторларидан бири – Марказий Осиёда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ҳисобланади. Форумда, шунингдек, иқлим, энергетика ва сув билан боғлиқ чорловлар бўйича фикр юритилди. 

Тимур Жақсилиқов, миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари: 

—  Бу майдонча фикр алмашиш, минтақавий интеграция масалалари бўйича мунозара қилиш учун жуда қулай. Биз беш мамлакатнинг давлат идоралари, квазидавлат сектори, ҳукумат ташкилотлари, бизнес-ҳамжамиятлари иштирокида имкониятларимиз, барча давлатларнинг олдида турган эҳтимоллар, таваккаллар ва чорловларни, уларни бартараф қилиш йўлларини муҳокама қилиш мумкин бўлган бундай майдончалар у қадар кўп эмас.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.