Астанада Жаҳон савдо ташкилотининг янги ташаббуси старт олди

Астанада Жаҳон савдо ташкилотининг янги ташаббуси старт олди

Астана Марказий Осиёнинг савдо маркази сифатида мавқеини мустаҳкамлаяпти. Пойтахтда Жаҳон савдо ташкилотининг янги ташаббуси — Kazakhstan Central Asia Program дастури старт олди. У минтақа давлатлари ривожланиши ҳамда мамлакатимизнинг экспертиза маркази сифатида аҳамияти ортишига хизмат қилади. Ташаббус амалиётларни қабул қилиш моделидан Марказий Осиё минтақа кун тартибини шакллантиришда ўз тажрибамизни, таъсиримизни фаол экспорт қилишга ўтиш имконини беради. Дастур доирасида Астанада ЖСТ биринчи минтақавий семинари ўтказилди. Тадбир 50 тадан зиёд республика, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон ва бошқа мамлакатлар давлат органлари вакиллари, савдо сиёсати бўйича етакчи халқаро экспертларни жамлади.

Қайрат Тўребаев, Қозоғистон Республикасининг ЖСТ ва халқаро иқтисодий ташкилотлар қошидаги доимий вакили:

- Менимча, етарлича муваффақиятли ўтдиди. Фақат баъзи мамлакатларда, масалан, Европа Иттифоқида, Хитойда шундай дастур бор. Энди Қозоғистонда ҳам давлат хизматчиларига, Марказий Осиё давлатларига ёрдам кўрсатиш имкони яратилди. Биз амалда ва ҳуқуқий жиҳатдан савдо дипломатлари малакаси марказига айланяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси