Президент МДҲ Ҳукумат бошлиқлари кенгаши аъзолари билан учрашди

Президент МДҲ Ҳукумат бошлиқлари кенгаши аъзолари билан учрашди

Тўсиқларни бартараф этиш, қулай тариф шарт-шароитларини яратиш, маъмурий жараёнларни соддалаштириш. МДҲ Ҳукумат бошлиқлари кенгаши аъзолари билан учрашувда Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай чақириқ билан чиқди. Самарали чоралар кўриш зарурати глобал иқтисодиётдаги нотинчлик ва ортиб бораётган геосиёсий қарама-қаршиликлар билан боғлиқ, дея таъкидлади Давлат раҳбари. Уқтирилганидек, Қозоғистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида йил давомида 2030 йилгача Иқтисодий тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни фаол амалга ошириш давом этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, транзит-транспорт салоҳиятини ошириш масаласига тўхталди. Жумладан, у Транскаспий халқаро транспорт йўналиши истиқболга эгалигини тилга олди, бу Евроосиё бозорлари учун янги имкониятлар яратади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Бу мавзу тобора долзарб тус олмоқда, ўйлайманки, МДҲга аъзо давлатлар мавжуд салоҳиятни оширишда биргаликда иш олиб боради, «Шимол-Жануб» йўналиши бўйлаб Эрон, Форс қўлтиғи ва Ҳиндистонга олиб чиқадиган савдо йўлини ривожлантиради.

Хуршида Абдуллаева таржимаси.