Қозоғистон терроризмни молиялаштиришга қарши чора-тадбирларни кучайтиради. Сенат тегишли протоколни ратификациялаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат молиявий оқимларни назорат қилиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашни кўзда тутади. Оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши чора-тадбирлар янгиланган стандартларга мувофиқлаштирилди. Ушбу протоколнинг тасдиқланиши 9 давлат аъзо бўлган Евроосиё давлатлари гуруҳи ўртасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга туртки беради.
Маулен Ашимбаев,
Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Ўзгаришлар ташкилотга аъзо давлатлар молия тизими ва иқтисодини муҳофаза қилишдаги ҳамкорлигини такомиллаштиради. FATF доирасида амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлигини оширишига имкон беради деб ишонамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

