Қозоғистон ва Покистон ўзаро товар айланмасини 1 миллиард долларга етказади

Қозоғистон ва Покистон ўзаро товар айланмасини 1 миллиард долларга етказади

Қозоғистон ва Покистон ўзаро товар айланмасини 1 миллиард долларга етказади. Мамлакатимиз 40 тадан зиёд товар турлари етказиб беришга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон делегациясининг Исломободда Покистон Савдо вазири билан учрашдувида маълум қилинда. Томонлар геологоразведка, тоғ-кон ва текстил саноати, IT ва сунъий интеллект, шунингдек, кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди. Таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг сўнгги 7 ойи давомида товар айланмаси 90 миллион долларга етди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 марта кўп. Айни вақтда, ушбу кўрсаткичнинг ярмидан кўпроғини Қозоғистон экспорти ташкил қилади.

Арман Шаққалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:

- Биз катта шартнома тайёрлаяпмиз. Бу ҳужжат транспорт ва савдо соҳасида катта имкониятлар беради. Ўзаро ҳамкорлик учун қонуний асос яратади. Биз қатор компаниялар билан ишчи лойиҳаларни муҳокама қилдик ва контрактлар имзолашга муваффақ бўлдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси