Эслатамиз, Давлат раҳбари Ғарбий Қозоғистон вилоятига иш сафари билан борди. Корхона нефть ва газ қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш учун юқори технологик ускуналар, шунингдек, мураккаб металл конструкциялар ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, завод General Electric газотурбина технологиялари компаниясининг стратегик ҳамкори ҳисобланади. Корхона ҳудудида сервис марказ мавжуд. Яқин келажакда қишлоқ хўжалиги учун ёмғирлатиб суғорувчи машиналар чиқариш кўзда тутилган. Ташриф якунига кўра, Қосим-Жўмарт Тўқаев машинасозликда мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулот улуши ортиши зарурлигини кўрсатди.
Абдумалик Сарманов таржимаси