Алмати апорти Қозоғистон бренди сифатида халқаро саҳнага чиқади. Бу йўналишда иш бошланди. Олма етиштирувчилар ҳамжамияти бунинг учун ҳужжатлар ҳозирлаяпти. Экспертлар таъкидлашича, географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олиниш натижасида Алмати апорти бутун дунёга танилади.
Шўлпан Абдреева, Қозоғистон
Республикаси Маориф вазирлиги интеллектуал мулк ҳуқуқлари департаменти директори:
– Алмати апортига
келсак, ушбу географик ном бўйича ариза 29 августда берилди. 4 ой давомида
ариза кўриб чиқилади. Куни кеча, 13 октябрда географик кўрсаткич - «Алмати апорти»га
тегишли ҳужжат берилгани маълум қилинди. Яъни шуни бемалол айтиш мумкинки,
миллий қонунчиликда кўрсатилган жараёнларга кўра, бугунги кунда Алмати апорти
географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди.
Эслатамиз, президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 2019 йилда тегишли топшириқни берганди. Апорт олмаси «Рокфорд», «Пармезан» пишлоқлари, «Бордо» шампан виноси каби дунё таниган брендга айланиши зарур.
Шўлпан Абдреева, Қозоғистон
Республикаси Маориф вазирлиги интеллектуал мулк ҳуқуқлари департаменти директори:
– Ҳуқуқий жиҳатдан,
масалан, хорижда, дейлик Европа, Хитой ёки Америкада ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза
қилиниши учун ҳамжамият бу мақом амалда бўлиши зарур деб ҳисоблаган мамлакатлар
рўйхатини бериши керак. Тегишлича, улар бу ҳудудларни белгилаб беришганидан
сўнг Адлия вазирлиги, бизнинг интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш ташкилотимиз
аризаларни тузиш ва топшириш бўйича ёрдам кўрсатамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.