Қосим-Жўмарт Тўқаев Москва ва бутун Русь Патриархи Кирилл билан суҳбатлашди. Давлат
раҳбари таъкидлашича, бу учрашув
стратегик ҳамкор ва иттифоқчи бўлган Қозоғистон ва Россия ўртасидаги
ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади. Икки халқ ўртасидаги маънавий
алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси ва алоҳида ҳурмат рамзи
сифатида Давлта раҳбари Патриарх Кириллни «Алтин Қиран» ордени билан
тақдирлади. Юқори мартабали меҳмон Қосим-Жўмарт
Тўқаевга миннатдорчилик билдирди ва Рус православ черкови одамлар
ўртасида тотувлик ва ишончни мустаҳкамлашни ўз миссияси деб ҳисоблашини
таъкидлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Мен аввало съезд
ўтказилаётган кунларда шаҳримизга ташриф буюрганингиз учун самимий
миннатдорчилик билдиришни истардим. Мазкур анжуманнинг асосий мақсадларига
эришишда сизнинг иштирокингиз асосий ўрин тутишни сир эмас. Сизга самимий
ҳурмат билан қараймиз. Ўзингизга маълум, Қозоғистон ва Россия ўзаро стратегик
ҳамкор ва иттифоқчи.
Москва ва бутун Русь Патриархи Кирилл:
– Қозоғистон – дўст мамлакат. Биз асрлар давомида бирга яшаганмиз. Ҳозир
турли давлатларда бўлсак ҳам, бу дўстлик ришталари, ўзаро ёрдам ва ҳамкорликни
инкор этмайди.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев
яҳудий ташкилотлар вакиллари билан учрашди
Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди доирасида Қозоғистон Президенти яҳудий ташкилотлари — Исроилнинг ашкеназа, сефард раввинлари ҳамда АҚШнинг энг йирик яҳудий ташкилотлари президентлари конференцияси ижрочи раиси ўринбосари билан учрашди. Президент уларнинг форум фаолиятида қатнашиши маданий-маънавий алоқаларни кенгайтириш, эътиқодлараро мулоқотни илгари суришга тайёр эканликларини кўрсатишини таъкидлади.
Давлат
раҳбари Қуддус Патриархи Феофил III билан суҳбатлашди
Қуддус Патриархи
билан суҳбатда Қосим-Жўмарт Тўқаев съезд
ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди, форум нуфузини оширишда унинг таклифи муҳим бўлганини айтиб
ўтди.
Давлат раҳбари православие Қозоғистон маданий ҳаётида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Президент БМТ Бош котибининг Цивилизациялар альянси юксак вакили билан учрашди
Президент БМТ Бош
котибининг Цивилизациялар альянси
юксак вакили Мигель Анхел Моратинос билан учрашди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев таъкидлашича,
мамлакатимиз Цивилизациялар
альянси билан алоқаларга катта эътибор беради. Ўз навбатида, фахрий меҳмон Қозоғистондаги ислоҳотларни юқори
баҳолади ва форум якунлари тинчлик
ва тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини билдирди.
Давлат раҳбари VIII Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съездига келган Хитой делегацияси билан учрашди
Даосизм бутунжаҳон федерацияси раҳбари, Хитой буддавийлари ҳамжамияти раиси ўринбосари, ХХР
Дин ишлари бўйича бош бошқармаси маъмурий департаменти бошлиғи ўринбосари билан
учрашган Қосим-Жўмарт
Тўқаев Хитойнинг конструктив йўли ва раис Си Цзиньпиннинг глобал цивилизациялараро мулоқотдаги
хизматларини юқори баҳолади. Давлат раҳбари бу йўналишдаги биргаликда олиб
борилган ишлар икки давлат ўртасидаги абадий стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашини таъкидлади.
Давлат раҳбари Кавказ мусулмонлари бошқармаси
раисини қабул қилди
Кавказ мусулмонлари
бошқармаси раиси шайхулислом Аллаҳшукур Пашазада билан учрашувда Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ва Озарбайжон динлараро мулоқот масаласида ўхшаш мавқеда
эканлигини билдирди. Бу борадаги алоқалар икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик
учун пишиқ пойдевор бўла олади.
Қозоғистон Президенти Бирлашган Араб амирликлари Ислом ва вақфлар бош бошқармаси раиси Умар
Хабтур ал Дарий билан эса конфессиялар орасида тотувликни мустаҳкамлашда кучларни
бирлаштириш масаласини муҳокама қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

