Манғистау вилоятига сафари давомида
Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, минтақа ҳуқуқ-тартибот органлари
ходимлари билан ҳам учрашди. Давлат раҳбари уларнинг мамлакат хавфсизлигини таъминлашга қўшаётган муҳим
ҳиссасини алоҳида тилга олди. Қозоғистон Президенти
айтганидек, энг хавфли вазиятларда ҳам
ходимлар ўзларига юклатилган барча вазифаларни шараф билан адо этмоқда. Давлат раҳбари фармонига кўра, бир гуруҳ зобит ва сержантлар хизмат
бурчини бажаришда кўрсатган жасорат ва фидойилиги учун II даражали «Айбин» ордени, шунингдек, «Ерлиги ушин»
ва «Жауингерлиги ушин» медаллари билан мукофотланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

