6 йиллик фаолияти мобайнида «Астана» халқаро молиявий маркази суди ва Халқаро арбитраж маркази 2 минг олти юз зиддиятли вазиятни ҳал қилди. Уларнинг ҳаммаси Қозоғистоннинг тижорат фаолияти билан боғлиқ масалалар эди. 28 давлат инвесторларига ёрдам кўрсатилди. Улар қаторида Европа давлатлари, Хитой, Бирлашган Араб амирликлари ва Ҳиндистон тадбиркорлари ҳам бор. Келажакда «Астана» халқаро молиявий маркази ЕОИИ, Марказий Осиё ва Кавказ ҳудудини ўзаро боғловчи майдончага айланиши режалаштириляпти. Бугунги кунда ташкилот офислари Евроосиёнинг 9 давлатида бор. Шулардан энг замонавийларидан бири Пекинда очилди. Инвесторлар ҳуқуқлари муҳофаза қилиниши бизнес учун Қозоғистоннинг жозибадорлигини оширади, дейди экспертлар.
Кристофер Кэмпбелл-Холт, «Астана» халқаро молиявий маркази суди рўйхатга олувчиси ва идора раҳбари:
– Биз бундай ишларнинг кўриб чиқилиши жараёнини жадаллаштириш, адолатли қарорларимиз билан Қозоғистон инфратузилмалари ижобий ривожланишига таъсир кўрсатишга интиламиз. Бизнесменлар обрўсини кўтарамиз, тобора кўпроқ инвестиция жалб этамиз, бу эса мамлакат учун жуда зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.