Қозоғистонда янги шаҳарлар пайдо бўлиши мумкин

Қозоғистонда янги шаҳарлар пайдо бўлиши мумкин

Қозоғистонда янги шаҳарлар вужудга келиши мумкин. Ҳозирги пайтда мамлакатда 10 мингдан зиёд аҳолиси бўлган 112 та қишлоқ борлиги қайд этилган. 18 та қишлоқда эса 30 мингдан ортиқ одам яшайди. Бундай аҳоли пунктларига вилоят маслихатлари қарорига биноан шаҳар мақомини бериш мумкин, дея таъкидланмоқда Ҳукуматда. Бу уларнинг келгуси тараққиётига хизмат қилади. Айтиш жоиз, мамлакатимиз қонунчилигига бундай ўзгариш механизмлари 2021 йилда киритилган. Бугунги кунда қозоғистонликларнинг деярли 40 фоизи ёки 7 ярим миллиондан кўпроғи 6 мингдан зиёд қишлоқларда яшайди. Уларни қўллаб-қувватлаш – давлат аҳамиятидаги вазифа. Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат томонидан 2027 йилгача Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепияси қабул қилинган ва амалга оширилмоқда. Ўтган йили республика ва маҳаллий бюджетдан бу ерларда инфратузилмани равнақ топтириш учун 1 триллион тенгедан ошиқ маблағ йўналтирилган. 2024 йилда шу мақсадда тахминан 900 миллиард тенге ажратилиши режа қилинган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.