Астанадаи ШҲТ саммитини 700 дан зиёд хорижий ОАВ ёритиб боради

Айгерим Акимжанова, мухбир:

-  Ҳозирда бутун дунё масс-медиасининг эътибори Астанага қаратилган. ШҲТ саммитини ёритиш учун Қозоғистон пойтахтига 16 давлатдан журналист ва репортёрлар келган. Жами бўлиб, 700 дан ошиқ чет эл, 200 дан кўпроқ мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари аккредитациядан ўтган. Булар - ахборот агентликлари, телеканаллар, босма ва электрон нашрлар. Журналистлар фаолияти учун махсус матбуот маркази ишлаб турибди, у Тинчлик-тотувлик саройининг бир неча қаватини эгаллаган, бу ерда шундай миқёсдаги тадбирни ёритиш учун барча шароит яратилган.   

Миқдор жиҳатидан олганда, энг катта журналистлар гуруҳи Хитойдан юборилган. Улар бу ерга ўз етакчилари - Си Цзиньпиннинг Астанага давлат ташрифи ва унинг доирасида ШҲТ саммитини ёритиш учун келган. Сэ Яхун – Хитойдаги энг йирик 20 та нашрдан бири бўлган “Жэньминь Жибао” вакили. Унинг айтишича, мамлакатлар икки тарафлама, айни пайтда барча соҳалардаги муносабатлар ривожини аниқ-равшан намойиш этиб беради. 

Се Яхун, “Жэньминь Жибао” газетаси журналисти, Хитой: 

- Ярим ой аввал қозоғистонлик ҳамкасбларимиз билан қўшма интервью олгандик, биз давлатларимиз ўртасидаги турли лойиҳалар билан келгандик. Масалан, Астанадаги LRT ва Қозоғистондаги, Ўскемендаги Рубан устахонаси. Биз мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни ёритиб борамиз ва ҳамкорлигимиз истиқболлари ҳақида ҳикоя қиламиз. Ишончим комил, муносабатларимиз янада узоқроқ давом этади. 

Озарбайжонлик журналистлар ҳам тадбирни ёритиб бормоқда. Улар таъкидлашича, ОАВ эътиборини саммитда Евроосиё ҳудудларида янги савдо йўналишларини ривожлантириш мавзуси ўзига тортади. 

Ляман Зейналова, “Trend” Халқаро ахборот агентлиги бош муҳаррири, Озарбайжон: 

- Бизни иқтисодиётнинг кўпгина соҳалари бирлаштирган, бу, хусусан, транспорт соҳаси ҳамдир. Бу борада асосий ва муҳим лойиҳалардан бири Ўрта йўлак бўлиб,  у Озарбайжон, Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари орқали ўтади. Аслида биз ушбу транспорт йўлагини ривожлантиришдан, кўпроқ юк жалб этишдан манфаатдормиз, бу вақтни ва молиявий маблағларни тежаш учун керак. Биз мазкур тадбирни ёритишдан мамнунмиз, айнан Қозоғистонда бўлиб ўтаётганидан хурсандмиз, ўйлаймизки, раис сифатида Қозоғистон аслида муваффақиятли иш олиб борди. 

Қозоғистон пойтахтидаги матбуот маркази кечқурунга қадар ишлайди. Янгиликлар, репортажлар ҳамда воқеа жойидан жонли узатувлар. Булар бари, шубҳасизки,  Астанадаги ШҲТ саммитининг кун тартиби муҳим ва долзарблигининг ёрқин далилидир. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.