Қозоғистон қонунчилик тизимида катта ўзгаришлар юз беради

Қозоғистон қонунчилик тизимида катта ўзгаришлар юз беради

Янги Конституциянинг қабул қилиниши Қозоғистонни сиёсий модернизация қилишдаги асосий босқич бўлди. Пленар йиғилшда Мажилис раиси Ерлан Қўшанов бўлиб ўтган референдумнинг аҳамиятини таъкидлади, фуқароларнинг фаоллиги ортганини кўрсатди. Парламент қуйи палатаси раисининг фикрича, ҳужжат кенг қўллаб-қувватланиши Давлат раҳбари тутган йўлга бўлган ишончни кўрсатади.

Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:

- Биз кучли, адолатли ва тараққиёпарвар Қозоғистон қурилиши сари дадил қадам қўйдик. Референдум жамиятнинг Президент атрофида жипслашганини, бирдамлиги ортганини кўрсатди. Янги халқ Конституциясининг кенг қўллаб-қувватланиши — барчамиз учун шараф. Минтақаларга борарканмиз, биз бунга амин бўлдик. Коалиция таркибидаги депутатлар мамлакатнинг барча вилоятларига борди. Меҳнат жамоалари билан учрашдик, овуллар, туман ва шаҳарлар аҳолиси билан фаол мулоқотда бўлдик. Ҳамкасбларимиз янги Конституция матнини тайёрлашда фаол қатнашди. Бунинг учун депутатлар корпусига миннатдорчилик билдирамиз.

Ерлан Қўшанов депутатлар қаршисида турган устувор вазифаларни кўрсатиб ўтди. Қисқа муддатда конституциявий ўзгаришларни қўллаш ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш керак. Яқин кунларда Парламентда тегишли қонун лойиҳалари пакети кўрилиши кутиляпти.

Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:

- Биз бешта - «Президент тўғрисида», «Қурилтай тўғрисида», Халқ кенгаши тўғрисида», пойтахт мақоми ва давлатимиз маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида янги конституциявий қонунларни қабул қилишимиз зарур. Бундан ташқари, 8 та конституциявий қонун ва 60 тадан зиёд бошқа қонунларга ўзгаришлар киритиш керак. Жуда масъулиятли иш. Бундан ташқари, Президент қатор жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарликларп бўйича амнистия ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу қонунни ҳам кўриб чиқишимиз шарт. Яъни, депутатлар зиммасида катта масъулият бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси