Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа кенгаши Президенти А. Кошта билан суҳбатлашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа кенгаши Президенти А. Кошта билан суҳбатлашди

Европа томони ташаббусига кўра, Қосим-Жўмарт Тўқаев телефон орқали Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида Қозоғистон ва Европа Иттифоқи билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев муносабатлар, шу жумладан, Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома доирасида фаол ривожланаётганини кўрсатиб ўтди. Шунингдек, савдо, инвестициялар, энергетика, логистика йўналишларда алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Суҳбатдошлар мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Суҳбат сўнгида Давлат раҳбари Антониу Коштуни Қозоғистонга таклиф қилди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси