Астанада бўлиб ўтган қўшма бизнес-форумда Қозоғистон
ва Япония ишбилармонлар делегациялари ҳамкорликни кучайтиришга доир 4 та
ҳужжатни имзолади.
Булар – Қозоғистон Ташқи савдо палатаси ҳамда ҳамкорлик
бўйича Япония-Қозоғистон қўмитаси ўртасидаги келишув, нефть-газ, энергетика, космик технологиялар
соҳаларида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумлар. «Қазақстан Ғариш Сапари» ва «Synscpective» компанияси радар технологиялари
кўмагида Ерни масофадан туриб зондлаш борасида қўшма лойиҳаларни амалга оширади.
Бу сутканинг қоронғи пайтида ёки булутли об-ҳавода ҳам ҳудудларнинг фазовий мониторингини
ўтказишга имкон яратади.
Айдин Аимбетов, «Қазақстан Ғариш Сапари» МК ҲЖ Бошқарув раиси:
- Улар, асосан, радар космик тасвирларни қайта ишлаш
технологияларига эга ва шу асосда ишлайди,
маълумки, Қозоғистонда Ерни
масофадан туриб зондлаш тизими оптик диапазонли сунъий йўлдошларга эга. Мутахассисларимиз
радар технологиялари билан ишлай олади,
аммо япон компаниялари билан биргаликда ҳаракат қилишга, янги
лойиҳалар устида иш бошлашга биз тайёрмиз.
Умуман, томонлар ўртасида шериклик йилдан-йилга кенгаймоқда. Қозоғистонда турли соҳаларда 20 дан зиёд қўшма корхона ишлаб турибди. Маҳсулот айланмаси
ҳам ошмоқда.
Дарвоқе, ўтган йилнинг 11 ойида икки
давлат 2
миллиард доллардан кўпроқ савдони амалга оширган.
Наоши Хиросэ, иқтисодий
ҳамкорлик бўйича Япония-Қозоғистон Қўмитаси Раиси:
- Қозоғистон ва
Япония ўртасида савдо-иқтисодий муносабатлар фаол ривожланмоқда, энди янада мустаҳкамланади. Яшил ва рақамли технологиялар – ҳамкорлик қилиш учун янги йўналишлар. Улар иқлим ўзгаришлари билан бевосита боғлиқ. Бу бутун инсоният олдидаги умумий вазифа. Ўйлайманки,
Япониянинг илғор технологияларини Қозоғистон салоҳияти билан бирлаштириш мумкин. Рақамли
трансформацияга келсак, бу соҳада ҳам япон саноатидаги ноу-хауларни юртингизда мавжуд салоҳият билан мослаштирса
бўлади.
Айтиш жоиз, форумда 150 дан ортиқ маҳаллий компания ҳамда Япония вазирликлари ва бизнесининг 60 нафарга яқин вакили иштирок этди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.