Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 та Конституциявий қонунни имзолади. Улар 15 март куни умумхалқ
референдумида қабул қилинган янги Асосий қонун меъёрларига аниқлик киритади. «Қозоғистон
Республикаси Президенти тўғрисида» Қонунда Давлат раҳбари - халқ ва давлат ҳокимияти бирлиги, Конституция
дахлсизлиги, шунингдек, инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати эканлиги кўрсатилган. Президент сиёсатнинг асосий йўналишларини белгилайди, давлат органлари
ишини назорат қилади, мамлакат ичкарисида ва ташқарисида давлат номидан гапиради. Вице-президент институти
жорий этилади.
Президент Қурултой ташкил этилишини назарда тутувчи Конституциявий қонунни ҳам имзолади. У қонун чиқарувчи ҳокимиятидаги Олий вакиллик
органи. Қурултой партия рўйхати
бўйича беш йил муддатга сайланадиган 145 нафар депутатдан иборат бўлади. Қурултой ваколатлари алоҳида белгиланган. Депутатлар вице-президент, Бош вазир, Конституциявий суд судьялари, Марказий сайлов комиссияси ва Олий аудиторлик палатаси аъзоларини тайинлашга розилик беради.
Шунингдек, Қурултой Президент сайловини белгилайди ва республика бюджетининг ижроси тўғрисидаги
ҳисоботларни тасдиқлайди.
Давлат раҳбари имзоланган яна бир Конституциявий қонун
Халқ Кенгашининг мақоми ва ваколатларини белгилайди. У давлат сиёсатини
шакллантиришда қозоғистонликлар манфаатларини тақдим этади, ички сиёсатнинг
асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаши ва уларни Қурултойга киритиши,
шунингдек, умумхалқ референдумини ўтказиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Борис Поломарчук, сиёсатшунос:
- Илгари жамоатчилик институтлари асосан тавсияларни
шакллантирарди, жамоатчилик майдончаларини йиғарди, муҳокама қиларди, қандайдир эксперт таклифларини киритар эди. Энди эса
ташаббусни пайдо бўлишидан бошлаб, кейинчалик Қурултойга юбориладиган қандайдир
қарор қабул қилингунга қадар кузатиб
бориш имконияти пайдо бўлди. Энди ҳамма гап ғояларни ишлаб чиқиш, уларни рўёбга чиқариш, сон ва сифатда қолди. Ўйлайманки, давлатимиз янада ривожланиши учун ажойиб майдонча яратдик.
Бундан ташқари, "Пойтахт мақоми тўғрисида"ги ва "Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида"ги Конституциявий қонунлар имзоланди. Биринчи ҳужжат Астананинг ривожланишини белгиласа, иккинчиси ҳудудий бошқарув масалаларини тартибга солади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

