Қосим-Жўмарт Тўқаевга авиакомпаниянинг ўтган йилги молиявий кўрсаткичлари ҳамда 2027 йилгача мўлжалланган истиқболли режалари ҳақида маълумот берилди. Шу жумладан, Air Astana авиапаркига Airbus A320 ва Boeing 787 Dreamliner самолётлари қабул қилинади. Улар 2025 йилда келтирилиши кутиляпти. Авиалайнерлар парвоз географиясини кенгайтиради. Таъкидлаш лозимки, учрашув давомида йўловчилар оқимини кенгайтириш мақсадида олиб борилаётган авиакомпаниянинг нарх сиёсати муҳокама қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси