Қозоғистон ва Тожикистон товар айланмаси 2 миллиард долларга етади

Қозоғистон ва Тожикистон товар айланмаси 2 миллиард долларга етади

Қозоғистон ва Тожикистон яқин келажакда товар айланмасини 2 миллиард долларга етказиш ниятида. Давлатимиз раҳбари ташрифи арафасида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган инвестициявий форумда шундай маълумот тақдим этилди. Томонлар асосий эътиборни бизнес-давралар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, савдо, ўзаро инвестициялар жалб этишга қаратишди. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз Тожикистоннинг энг йирик савдо-иқтисодий ҳамкорлари бешлигига киради.


Тожикистонда Қозоғистон маданияти кунлари бошланди


Шунингдек, Тожикистонда Қозоғистон маданияти кунлари бошланди. Тадбирлар буюк қозоқ шоири Абай Қўнондоев бюсти очилиши билан старт олди.

 

Аида Балаева, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири:


- Абай ёдгорликлари дунёнинг турли шаҳарларида - Қоҳира, Будапешт, Пекин, Тошкент, Москва, Теҳронда бор. Тожикистон пойтахти қозоқ халқининг буюк фарзанди ёдгорлиги абадийлаштирилган жаҳон пойтахтлари қаторига кирди. Биз учун энг муҳими эса фақат бу воқеа эмас, балки маънавий-маданий яқинлашишимиз, бир-биримизни бойитишимиз, деб ўйлайман.

 

Тожикистонда Қозоғистон маданияти кундари доирасида бадиий фильмлар намойиш қилинади, кўргазмалар очилади, мамлакатимиз артистлари иштирокида гала-концерт ўтади.


Абдумалик Сарманов таржимаси