Қозоғистонда Бикен Римова номли қозоқ
драма театри, Алмати шаҳридаги Давлат қўғирчоқ театри ҳамда Ғарифўлла Құрманғалиев номли филармонияга академик муассаса мақоми берилди. Бу қарор маданият ташкилотлари фаоллашишига катта
туртки бериши аниқ. Қосим-Жўмарт Тўқаев Маданият ва санъат хизматчиларини мукофотлаш
маросимида шундай баёнот берди. Давлат раҳбари касб байрами арафасида уларни табриклади, халқимизнинг маънавий дунёсини
бойитиш ва ўзига хослигини сақлаб қолишдаги хизматлари учун миннатдорчилик
билдирди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Ўзига хос маданиятимизни дунё тан оляпти. Иқтидорли мусиқачиларимиз дунёнинг энг нуфузли саҳналарида
муносиб чиқишлар қиляпти. Турли халқаро фестивалларда қатнашган Қозоғистон
кинематографистлари экспертларнинг эътирофини қозоняпти.
Астанада Кўчманчилар бутун дунё ўйинлари ўтказилди.
Ақтау шаҳри туркий халқлар маънавий пойтахти этиб сайланди. Бундан ташқари, маънавий меросимизни рақамли форматга ўтказиш ишлари бошланди. Яқинда биз энг машҳур дунё майдончаларига бир ярим
мингтадан зиёд халқимиз мероси бўлган куй, қўшиқ, фольклор меросининг энг яхши намуналарини қўйдик. Миллий санъат креатив
саноат орқали ҳам оммалаштириляпти.
Бугунги кунда Қозоғистонда санъат соҳасини
ривожлантришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Ўтган йили 45 та янги маданият объекти қурилди. Бу йўналишда
ишлар давом этади, дея таъкидлади Давлат раҳбари. ЮНЕСКО билан ҳамкорлик ҳам. Қосим-Жўмарт Тўқаев тарихимиз ва маданиятимиз ёдгорликларини
Инсоният меросига киритиш бўйича ишлар давом этишини кўрсатиб ўтди. Бундан ташқари, уни «Дунё хотираси» рўйхатига
киритиш ишлари бошланди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Музейлар, илмий-тадқиқот
соҳасидан салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш, тарих ва маданият
ёдгорликларини ўрганиш керак. Реконструкцияга муҳтож бўлиб қолган Сарайшиқ тадқиқотчилар учун
жуда қизиқарли. Марказий Осиё ҳалқлари тарихий-маданий меросини
ўзида акс эттирувчи ягона рақамли майдонча яратиш ташаббуси ҳам катта
салоҳиятга эга.
Давлат раҳбари ёш ва
иқтидорли меъморлар ўртасида махсус танлов ташкил этишни таклиф қилди. Унинг ғолибларига Давлат мукофоти берилади. Ёш мутахассислар эса лойиҳаларида миллий маданиятнинг
руҳияти ва ўзига хослигини акс эттиради. Умуман олганда, театрлар реконструкция ва ёрдамга муҳтож, Қосим-Жўмарт
Тўқаев мамлакат
бизнесменлари ва
меценатларини бунинг учун жон куйдиришга чақирди. Тадбир доирасида Президент ривожланишга
қўшган ҳиссаси ва юксак ютуқлари учун қатор маданият арбобларига Қозоғистон давлат
мукофотлари топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

