Қозоғистоннинг 11 та ёдгорлиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилади

Қозоғистоннинг 11 та ёдгорлиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилади

Қозоғистоннинг 11 та ёдгорлиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилади. Маданият ва ахборот вазири берган маълумотга кўра, бу иш 2026 йилда рўёбга чиқарилади. Аида Балаева жорий йилда халқаро ташкилотга 2 та номинация ҳужжати юборилганини кўрсатиб ўтди. «Маңғистау ерости масжидлари» ва Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон билан бирга тайёрланган «Ипак йўли. Фарғона – Сирдарё йўлаги» бўйича тайёрланган ҳужжатлар дунёга тақдим этилиши кўзда тутилган. Шунингдек, яқинда «Салбурин» ва «Алпомиш ботир» бўйича ҳужжатлар ЮНЕСКО га юборилган. Ташкилот қоидаларига мос маданий меросни сақлаб қолиш ва ривожлантириш дастури тайёрланяпти.

Аида Балаева, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири:

- Биринчи йўналиш Бутун дунё маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш конвенциясига мувофиқ ЮНЕСКО муҳофазасидаги ёдгорликлар бўйича тизимли иш юритиш. Иккинчидан, ЮНЕСКО конвенцияси бандларига кўра, моддий бўлмаган маданий меросни сақлаб қолиш ва қўллаб-қувватлаш. Учинчи йўналиш – ЮНЕСКОнинг «Дунё хотираси» дастури доирасида моддий меросни сақлаб қолиш ва оммага тақдим этиш зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси