Пойтахтда Қозоғистонда Туркманистон маданияти кунлари давом этяпти. Мазкур тадбирлар доирасида қардош мамлакатнинг маънавий ва маданий қадриятлари намойиш этилади. Қалибек Қуанишбаев номли театрда туркман халқи амалий санъати намуналари кўргазмаси очилди. Сўнгра Туркманистон санъат дарғалари, халқ артистлари санъатини тақдим этди. Томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Ижодий кечада қўшни халқнинг қўшиқлари ва рақслари, фольклори намуналари намойиш этилди. Шунингдек, томошабинлар учун бадиий фильмлар ва театр постановкалари қўйилиши кутиляпти. Икки мамлакат ижрочилари қўшма концерти ташкил этилади. Туркманистонлик санъаткорлар Қозоғистон саҳнасига чиқиш улкан масъулият эканлигини таъкидлади ва икки халқнинг дўстлик алоқаларини кенгайтиришга ўз улушларини қўшаётганларидан мамнуният билдиришди. Турманистон маданияти кунлари 27 июнгача давом этади.
Байрамсултон Қурбанова, шоир:
- Қозоқ халқи билан биргаликда Каспий денгизи соҳилини обод этяпмиз. Қўшничилик, қардошлик алоқалари мустаҳкам. Икки халқ бир-бирини ака-ука деб ҳисоблайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.