Дўстлик, ижод ва
илҳом муҳити юзага келди. Артистлар, ҳакамлар ва шоу жамоаси вакиллари Silk Way
Star ҳақида шундай фикр билдиряпти. Эслатамиз, Астанада тўпланган 12 мамлакат
ижрочилари миллиардлаб томошабинлар аудиториясига маҳоратини, ўз халқи
маданиятини намойиш этади. Бошловчи Шинғис Бейбитулининг айтишича, шоуга
тайёргарлик, суратга олиш жараёнлари қатъий сир сақланяпти. Silk Way Starнинг
ҳар бир кўрсатуви учун махсус тайёрланган либослар ва образларни ҳозирча
ижтимоий тармоқларда эълон қилиш тақиқланган. Маданий мўъжиза каби ўтадиган премьерагача
ҳаммаси номаълумлигича қолади.
Шинғис Бейбитули, Silk
Way Star лойиҳаси бошловчиси:
- Саҳнада, албатта,
рақобат ҳис этилади, чунки ҳамма ўз мамлакати номидан келган ва ғолиб бўлишни
истайди. Аммо саҳна ортида ҳамма дўстлашиб олди. Ўзим ҳам барча иштирокчилар,
ҳакамлар билан ажойиб шаклда мулоқот қилаётганимни сезяпман. Ўзимни ишдагидек
ҳис қилмайман. Бу ердагиларнинг ҳаммаси - дўстларим.
Малайзиялик ҳакам
ҳам дўстлик муҳити, ишлар ажойиб ташкил этилганини алоҳида таъкидлади. Унинг
фикрича, мазкур лойиҳа туфайли Қозоғистон номи халқаро даражада янада кенг
танилиши муқаррар.
Дато Дания, Silk
Way Star лойиҳаси ҳакамлар ҳайъати аъзоси /Малайзия/:
- Турли
давлатларнинг вакиллари билан учрашдим. Уларга Қозоғистондаги «Silkway star» ҳақида
гапирдим. Дўстларимни, оиламни олиб келиш, қўшни давлатлар - Индонезия,
Таиланд, Филиппин, Камбоджа, Сингапурдан одамлар жалб этмоқчиман. Ҳаммалари шу
ерга келсин ва мана шу муҳитдан лаззат олсин. Зеро, жорий йилда Малайзия АСЕАН
саммитида раислик қиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

