Президент Литва ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Президент Литва ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Астанага расмий сафар билан келган Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергисни қабул қилди. Учрашувда томонлар ҳукуматларо ҳамкорликни кенгайтириш, икки давлат тадбиркорларининг транспорт ва логистика, қурилиш ва қайта ишлаш соҳаларидаги ҳамкорлигини фаоллаштириш зарурлигини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Литвани Балтика денгизи соҳили ва Европа Иттифоқидаги устувор ҳамкорлардан бири эканлигини айтиб ўтди. Ўз навбатида, Габриэлюс Ландсбергис давлат раҳбарига Президент Гитанас Науседанинг илиқ табрик сўзлари ва энг яхши тилакларини етказди. Унинг таъкидлашича, Литва Қозоғистонни Марказий Осиёдаги етакчи савдо-иқтисодий ҳамкор, деб ҳисоблайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси