Анъанавий мусиқа, ҳунарлар,
санъат асарлари. Астанада бўлиб ўтаётган
махсус кўргазмада корейс халқининг маданий мероси намойиш этилди. «K-Maestro» деб
аталган экспозиция Қозоғистон ва Корея ўртасида маданий алмашинув йилига
бағишланди. Дипломатлар, жамоат арбоблари, ижодий зиёлилар, ёшлар бу тадбирга
ташриф буюришди. Улар учун махсус ўзига хос шоу ташкил этилди, томоша давомида «Мэдип»
декоратив тугунлари яратиш сирлари кўпчиликка намойиш қилинди. Чолғучиларнинг
икки давлат мусиқа асбобларида куй ижро этиши ҳам томошабинлар учун жуда
мароқли кечди.
Ку Бон Чхоль,
Корейс маданият маркази директори:
- Меҳмонларимизга
қадимий анъанавий санъат намойиш қилинди. Улар орасида “Пхансори” каби халқ
мусиқаси жанри ҳам бор. Барабанлар жўрлигида “Ариран” қўшиғи ижро этилди.
Қозоғистон ёшлари замонавий корейс мусиқаси ва сериаллари орқали маданиятимизга
қизиқиш билдираётгани сир эмас. Тадбирда ёшлар жуда кўп. Уларга маданий
меросимиз нақадар турли-туман эканлигини намойиш қилдик.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.