Қозоғистон сув хавфсизлигига катта
эътибор беряпти. Шу кунларда тошқинларга бардошлилик
масаласида катта ишлар олиб бориляпти. Куни-кеча Эр-Риёдда бўлиб ўтган саммитда Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлагани каби, таваккалларни камайтириш ва
аҳолини муҳофаза қилиш учун олдиндан хабар бериш тизими керак. Прогноз қилиш тизимини унутмаслик керак. Қозоғистон
бу йўналишда Нидерландия билан фаол ҳамкорлик қиляпти. Экспертлар ёзда ва кузда Астанада
тошқинларга қарши курашиш ва мутахассислар тайёрлаш бўйича семинарлар ўтказишди.
Нико Схермерс,
Нидерландиянинг Қозоғистондаги элчиси:
-
Менимча, мамлакатларимиз биргаликда ҳал қилиши лозим бўлган муҳим масала –
улкан ҳудудлар бўйича ҳисобларни амалга ошириш. Иқлим ўзгариши туфайли биз янги
чорловларга дуч келамиз, Нидерландия муаммоларни ҳал қилиш учун Сув
захиралари ва ирригация вазирлиги билан бирга ишлашга тайёр. Қозоғистонда кўплаб донор ташкилотлари фаолият
юритяпти, Мувофиқлаштириш кенгаши тузилииши эса вазирлик халқаро ҳамжамият
билан ишларни мувофиқлаштириш ниятини кўрсатади.
Таъкидлаш лозимки, мамлакат сув сектори Мувофиқлаштириш
кенгаши таркибига БМТ, халқаро ташкилотлар ва молиявий ташкилотлар, шунингдек, хорижий тараққиёт агентликлари, дипломатик корпус ва бизнес вакиллари киритилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

