Ашхабадда Туркманистон,
Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонни ўзаро боғловчи ТАПИ газ ўтказиш йўли лойиҳасини
ишга тушириш масаласи муҳокама қилинди. Учрашув иштирокчилари бу минтақа ва
дунё миқёсида энергетик хавфсизликни таъминлаш учун муҳимлигини тилга олди. Айни
вақтда, лойиҳа янги иш ўринлари яратишга, иштирокчи давлатлар иқтисодиётини
ривожлантиришга хизмат қилади. Лойиҳа Туркманистондаги ёнилғи-энергетика
мажмуаси қувватини ошириш билан бирга дунё бозорларига энергия захиралари ташувининг
янги тизимини яратиши мўлжалланган. Жами 1 минг 800 километрга газ қувурлари
тортилиши, йилига 33 миллиард куб метр маҳсулот узатилиши мўлжалланган.
Назим
Самоон, ТАПИ ташкилотчи-директори:
- Учрашувимизнинг бош мавзуси - ТАПИ газ ўтказиш лойиҳаси.
Уни бунёд этиш ниятини билдираётган давлатлар катта нарсаларга қодир. Йиғилишда
Туркманистон ёнилғи-энергетика мажмуасини янгилаш ва хилма-хиллаштириши стратегик
мақсадларга эгалигини баён қилинди. Мен мамлакат энергетик секторида йирик салоҳият борлигини кўриб
турибман. Шубҳасиз, биз Туркманистон энергетика бозорининг муҳим ўйинчиси
ўлароқ аҳамиятли эканлигини яхши биламиз, умид қиламизки, лойиҳага аъзо
давлатлар бу имкониятдан фақат ютади.
Муҳаммад Амир Хон, Покистон Энергетика вазирлиги Бош молия директори:
- 4 мамлакат ҳудудидан ўтадиган ТАПИ лойиҳаси ўта муҳим
аҳамиятга эга. У ўзаро ҳамкорлигимизни янги даражага олиб чиқиш учун
имкониятлар яратади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси