Давлат раҳбари мамлакатда ҳар томонлама сиёсий модернизация жараёнлари давом этаётганини таъкидлади. Мажилис ва маслихатларга сайловлар ҳокимият тузилмаларини янгилашнинг якуний босқичи бўлиши кутиляпти. Халқ ишончига эришиш мамлакатда янги ўзгаришларни амалга оширишга йўл очади. Президент умуммиллий ўзига хослик ва халқ ҳамжиҳатлиги лойиҳаларнинг муваффақиятли рўёбга чиқарилиши кафолати бўлишини кўрсатиб ўтди. Қозоғистонликлар ташаббускорлик муҳимлигини ҳис этсин. Ижобий ўзгаришлар аҳоли турмушидаги сифат ўзгаришларида сезилиши шарт. Бу эса Ҳукумат ва минтақа ҳокимлари зиммасидаги асосий вазифалардан бири, дея хулоса қилди Президент. Давлат раҳбари, шунингдек, сайловдан кейин рўёбга чиқариладиган янги ўзгаришларни халққа маълум қилишини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.