Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Мустақиллик куни билан табриклади. Давлат раҳбари ушбу сана мамлакат тарихида алоҳида ўрин тутиши, у аждодларимизнинг кўп асрлик орзуси ушалиши тимсоли эканлигини таъкидлади. Мустақиллик – буюк бойлик, биз уни қадрлашимиз ва сақлаб қолишимиз керак, деди Президент. Ҳаётини халқимиз озодлиги учун курашга бахш этган миллий қаҳрамонларимизни унутмаслигимиз зарур. Уларнинг ватанга фидокорона муҳаббати бугунги ва келажак ёшлари учун намуна бўла олади. Қосим-Жўмарт Тўқаев, жорий йил мамлакатимиз ҳаётида бурилиш даври бўлгани, ички ва ташқи чорловлар билан тўқнашгани, лекин халқнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги сабабли уларни енгиб ўтаётганини таъкидлади. Қозоғистонликларнинг асосий вазифаси – республикани янада ривожлантириш. Президент ватандошларга фаровонлик тилади, мамлакат гуллаб-яшнашига ишонч билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси