Қозоғистонликлар референдумда фаол қатнашяпти

Қозоғистонликлар АЭС қурилиши бўйича республика референдумида фаол қатнашяпти. Пойтахт вақти билан соат 14 гача 6 миллион нафар фуқаро овоз беришга улгурди. Бу эса рўйхатларга киритилган ва овоз бериш ҳуқуқига эга аҳолининг 52 фоизи, дегани.

Сабила Мустафина, Қозоғистон Республикаси Марказий референдум комиссияси аъзоси:

- «Республика референдум тўғрисида» Конституциявий қонуннинг 31 моддаси, 2-бандига кўра референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг ярмидан кўп қисми овоз берган тақдирда референдум ўтказилган ҳисобланади.

АЭС қурилиши бўйича референдумда хориждаги қозоғистонликлар ҳам фаол қатнашяпти. Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари: Роман Василенко шу ҳақда маълум қилди.

Роман Василенко, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари:

- Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш учун 59 давлатдаги хорижий идоралар қошида 74 та референдум участкаси ташкил этилган. Овоз берувчи сайловчиларнинг умумий сони 12 минг 307 нафар. Умуман олганда, хориждаги юртдошларимиз бу жараёнда фаоллик кўрсатяпти.

Таъкидлаш лозимки, бугун биринчи очилган участка ҳам, охирида ёпиладигани ҳам мамлакатимиз сарҳадларидан ташқарида. Бунга сабаб: у давлатлар биздагидан бошқа соат минтақалари асосида иш юритади. Шунинг учун баъзи участкалар кўп ўтмай очилади.

Женис Ермуканов, мухбир:

- Биринчи очилган референдум участкаси Токиода. Маҳаллий вақт билан соат 7:00 да, Астанадагиларидан уч соат илгари иш бошлади. Американинг Сан-Франциско шаҳридаги ишини энг охирида якунлайдиган участка эса пойтахтимиз вақти билан 7 октябрь соат 10:00 да ёпилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси