Туркиянинг Eren Holding ташкилоти инвестиция лойиҳалари билан танишяпти

Туркиянинг Eren Holding ташкилоти инвестиция лойиҳалари билан танишяпти

Туркиянинг йирик тижорат конгломерати бўлган Eren Holding Қозоғистонда инвестиция қилиш мумкин бўлган лойиҳаларни кўриб чиқмоқда. Бош вазир Алихан Смаилов ва холдинг етакчиси Аҳмад Эрен учрашуви давомида бу масала муҳокама қилинди. Бош вазир эслатишича, бугунги кунда республикада 4 мингдан зиёд турк капитали иштирокида ташкил қилинган компания бор. Тоғ-металлургия мажмуаси, инфратузилмалар, озиқ-овқат саноати ва фармацевтикада қатор лойиҳалар ишга тушган. Қозоғистон Бош вазири ҳамкорлик учун улкан истиқболлар мавжудлигига эътибор қаратди. Айни вақтда, Алихан Смаилов республикада инвесторлар учун барча шарт-шароитлар яратилганини тилга олди: божхона тўловларидан озод қилувчи замонавий қонунчилик муҳити мавжуд, солиқларда имтиёзлар, қонунчилик барқарорлиги кафолатлари кўзда тутилган. Ўз навбатида, Ахмет Эрен таъкидлашича, холдинг бошқа соҳаларга ҳам инвестиция киритиш ниятида. Шу жумладан, қоғоз ишлаб чиқариш, энергетика, текстил саноатида имкониятлар ўрганиляпти. Учрашув ниҳоясида томонлар Қозоғистон ҳудудида рўёбга чиқариладиган истиқболли инвестициявий лойиҳалар рўйхатини ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.