Президент Қозоғистон вилояти ҳокимини қабул қилди

Президент Қозоғистон вилояти ҳокимини қабул қилди

Келгуси икки йилда Шарқий Қозоғистон вилоятига 1,5 триллион тенге инвестиция жалб этилади. 2024 йилда минтақага киритилган капитал ҳажми 116 фоизгача ошди. Қурилиш ишлари салкам 30 фоизга кўпайди. Ўтган йили 400 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, 2027 йилгача яна 700 минг квадрат метр уй-элй қурилиши режалаштирилган. Минтақа ҳокими Президентга ҳисобот берди. Нуримбет Сақтағанов кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, инфратузилмаларни модернизациялаш чораларини кўрсатиб ўтди. Вилоят ҳокими маълум қилишича, туризм, рақамлаштириш, транспорт-логистика сектори ва агросаноатни ривожлантиришга катта эътибор бериляпти. Минтақада «Қишлоқларда соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялаш» ва «Шинам мактаб» миллий дастурлари фаол амалга ошириляпти, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, авиация, энергетика, сув транспортида янги таълим дастурлари очиляпти, минтақада «Шарқ мутахассиси» ипотека тизими ишга туширилди.


Нуримбет Сақтағанов, Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими:


- Ўтган йили биз 46 та янги ишлаб чиқаришни ишга туширдик, улардан 10 таси миллий рўйхатга киритилган. Жорий йилда яна 85 миллиард тенге сармоя киритиш ва 50 та ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятидамиз. Вилоятда минтақавий лойиҳа офиси мавжуд, барча шаҳар ва туманлар бўйича иқтисодий ўсиш нуқталари режалари тасдиқланган. Ишлаб чиқариш ва истеъмол мутаносиблиги ўрганилган, экспорт стратегияси такомиллаштирилди.  Давлат раҳбари Шарқий Қозоғистон вилоятини ривожлантириш ва минтақа аҳолиси турмуш даражасини ошириш бўйича қатор топшириқлар берди.


Абдумалик Сарманов таржимаси