Астанада меҳнат хавфсизлиги бўйича халқаро кўргазма-форум ўтаяпти

Астанада меҳнат хавфсизлиги бўйича халқаро кўргазма-форум ўтаяпти

Астанада бўлиб ўтаётган меҳнат хавфсизлиги бўйича халқаро кўргазма-форумда рақамли ечимлар ва Қозоғистонга таҳдид қилаётган чорловлар муҳокама қилинда. Меҳнат хавфсизлиги бўйича бўлиб ўтган икки кунлик тадбир Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан ташкил этилди. Унда давлат органлари, халқаро ташкилотлар, касаба уюшмалари, экспертлар ҳамжамияти ва бизнес қатнашаяпти. Шу жумладан, саноат, металлургия, нефть-газ соҳаси, қурилиш, тоғ-кон ва транспорт соҳаларида ишловчи 400 тадан зиёд компания вакиллари келганМамлакат корхоналари ходимлари учун, шу жумладан, рақамли маҳсулотлар ёрдамида, хавфсиз иш шароитлари шакллантириш мавзуси кўплаб қатнашчиларни бир ерга тўплади. Кўргазмада 15 та компания ўз хизматларини таклиф қилди. Улардан бири ходимлар онлайн  тарзда ёнғин ва энергия хавфсизлиги бўйича таълим ва амалий машғулотлардан ўтиши, турли жароҳатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш малакаларини олиши, қонунчилик бўйича билимни ошириш учун имкон берувчи мобил илова тақдим этди


Елена Долгалёва, меҳнат хавфсизлиги бўйича таълим ташкилоти бош директори:


Бу иловани жамоамиз ишлаб чиқди. Биз ўз комьюнитимизни яратдик, у меҳнат хавфсизлиги муҳандислари онлайн-форматда техника хавфсизлиги бўйича таълим олиши учун имкон яратади. Бу – долзарб масала, деб ўйлайман. Ҳозирча 200 тадан зиёд компания биз билан шартнома тузди, улар ушбу мобил иловани республика бўйлаб фаол ишлатишяпти. Мижозлар қаторида товар ишлаб чиқарувчи ва бошқа йўналишдаги корхоналар бор.


Абдумалик Сарманов таржимаси