Президент Мудофаа вазирини қабул қилди

Президент Мудофаа вазирини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Мудофаа вазирлиги раҳбарини қабул қилди. Руслан Жақсилиқов республика Президентига вазирликнинг 2023 йилдаги фаолияти якунлари ҳақида ҳисобот берди. Шунингдек, мамлакат Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондонига қўшинларнинг жанговар тайёргарлигига янгича ёндашувлар, ўқув ва полигон базалари ҳолати борасида ҳам баёнот берди. Таъкидланганидек, бугунги кунда мудофаа борасидаги давлат буюртмасини бажариш, авиация техникаси намуналари етказиб берилишига доир  масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, учувчисиз мажмуалар, ҳаво ҳужумига қарши қўшинларни қуроллантириш, янгиланган зирҳли техника ва алоқа воситалари каби масалалар. Ўз навбатида, Давлат раҳбари БМТ шафелиги остидаги миссияларда иштирок этиш учун Қозоғистон тинчликпарвар контингенти салоҳиятини ошириш заруратини таъкидлаб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев тегишли муассасалар қаршисига бир қатор вазифалар қўйди. Энг аввало, маҳаллий мудофаа корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик, ҳудудий мудофаани, махсус операциялар кучларини ва ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ривожлантириш борасида.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.