Олий Кенгаш йиғилиши ўтказилди

Олий Кенгаш йиғилиши ўтказилди

Соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, агросаноат мажмуаси ва бошқа кўплаб нарсалар. Ислоҳотлар бўйича Олий Кенгаш йиғилишида Қосим-Жўмарт Тўқаевга 10 та миллий лойиҳа ва концепция тақдим этилди. Улар миллий устуворликлар ва 2025 йилгача ривожланиш режасини рўёбга чиқариш учун йўналтирилган.

Қайрат Келимбетов, Қозоғистон Республикаси стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси:

- Миллий лойиҳалар рўёбга чиқарилган тақдирда бир миллиондан зиёд иш ўрни очилади. Ўртача умр кўриш 74 йилгача узаяди. Минтақалар ўртасида жон бошига ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотдаги фарқ камаяди. Камида 3 мартагача. Фуқароларнинг 100 фоизи давлат хизматлари билан таъминланади.

Давлат раҳбари 15 августгача мувофиқлаштирилган, молия билан таъминланган миллий лойиҳалар матнини тайёрлаш ва тақдим этишни топширди. Йиғилишда Қосим-Жўмарт Тўқаев янги маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органи – Кенгашлар зиммасидаги вазифаларга тўхталди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

– Кенгаш – мутлақо янги шаклдаги ташкилот, у қарор қабул қилиниши ва назорати борасида амалий таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлиши лозим. Маҳаллий ўз-ўзини бошқаришга белгиланган ставкалар доирасида қатор солиқларни ўзгартириш ҳуқуқи берилиши зарур. Айнан шу қисмида Кенгаш қишлоқда юзага келган ижтимоий-иқтисодий вазиятдан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилади. Яъни Кенгаш солиқлар энг юқори бўлиши ёки бизнесни жалб этиш учун пасайтириш кераклигини ҳал этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси