Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг янги мақоласи

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг янги мақоласи

«Қозоғистон: Ғарб ва Шарқ кўприги». Американинг The National Interest журналида Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг мақоласи чоп этилди. Унда Давлат раҳбари Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчиларининг 7-съезди каби кенг кўламли тадбирнинг мазмуни, унинг ташкил қилиниш тарихи хусусида ҳикоя қилган. Президент жаҳон ҳамжамияти эътиборини тўсиқлар қўйиш эмас, яқинлашиш ва кўприклар ўрнатиш даври келганига қаратган. Қосим-Жўмарт Тўқаев мақоласида таъкидланишича, тинчлик ўрнатиш учун ижтимоий адолат, меҳр-мурувват ва инсонийлик зарур. Давлат раҳбари мазкур форум 2003 йилдан бошлаб, муҳим ва баъзида мураккаб музокаралар учун майдонча вазифасини бажариб келаётганини кўрсатиб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев зиддиятларга дуч келаётган барча томонларни Қозоғистонда музокара юритишга чақирган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.