Қозоғистонда «Алмати-Тель-Авив» йўналишида бевосита авиарейс очилди. Самолётлар ҳафтасига икки марта парвоз қилади. Транспорт вазирлигида таъкидланишича, очиқ осмон тартиби туфайли парвозлар географияси анча кенгайди. Турли авиаташувчилар самолётлар тури ва сонидан қатъи назар чекланмаган миқдорда мамлакат аэропортлари орқали учиши мумкин. Бу эса савдо-иқтисодий, инвестициявий, туристик ва маданий ҳамкорликни кенгайтиради. Йил бошидан буён 7 миллион йўловчига хизмат кўрсатилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга кўп.
Тимур Тлегенов, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги фуқаро
авиацияси қўмитаси раиси ўринбосари:
– Йил охиригача бундай ўсиш сақланиши ва йиллик ўсиш пандемиягача
бўлганидек 10-12 фоизни эмас, 20 фоизни ташкил қилишини кутяпмиз. Бу мамлакатга ҳам, соҳага ҳам ижобий таъсир
қилади. Ҳар йили йўловчи оқими ортиб бориши айни муддао. Шунингдек, Қозоғистон аэропортларида
йўловчиларга хизмат кўрсатиш ҳажми 25
фоизга ўсди.
Айни вақтда, Хитой авиакомпанияси куни кеча «Алмати-Ханчжоу»
йўналишида парвозларни йўлга қўйди. Фуқаро авиацияси қўмитаси берган маълумотга
кўра, ҳафтада учта рейс амалга оширилади. Келгуси ойдан эса Қозоғистонда «Алмати-Жидда» йўналишида янги рейслар ташкил
қилинади. 2024 йилда Япония ва Сингапурга йўл очилади, яна бир йилдан кейин республикамиздан
АҚШга бевосита учиш имконияти яратилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.