Павлодар вилоятида нодир китоб топилди

Павлодар вилоятида нодир китоб топилди

Павлодар вилоятида Ахмет Байтурсинов қаламига мансуб «Пашша» асарининг араб ёзувидаги асл нусхаси топилди. 93 бетли ушбу тўплам улкан адабий нодирлик саналади. Нашр этилганига юз йилдан ошган, аммо аниқ санаси номаълум, чиққан йили кўрсатиладиган муқова сақланиб қолмаган. Маълумки, «Пашша» деб аталган китоб 1911 ва 1914 йилларда Оренбургда нашр қилинган. Нодир экспонатни вилоят адабиёт ва санъат музейига Шака овули фуқароси Нурлан Қасимов совға қилган. Китоб кўп йиллар мобайнида оилавий мерос сифатида унинг ота уйида асраб келинган.

Ербол Қаиров, Бихор Жирау номидаги музей директори:

- Экспонатни ўрганиб, шундай хулосага келдикки, китобдан учта асар жой олган, шулардан бири «Пашша». Бу ўзига хос қўлёзма бўлиб, ўша давр реаллигини, одамлар турмушини, уларнинг маиший ва ҳаётий шароитларини тасвирлайди. Умуман,  «Пашша» асари, бизга маълумки, кам нусхада чоп қилинган.

 

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.