Истамбулда эҳтиёт бўлинг!

Истамбулда эҳтиёт бўлинг!

Қозоғистоннинг Истамбулдаги Бош консуллиги Туркиядаги қозоғистонликларга имкон қадар эҳтиёт бўлиш, одам кўп тўпланадиган жойларни четлаб ўтишни тавсия қилади. Таъкидлаш лозимки, республика хорижий идоралари турк ҳукумати билан мунтазам алоқада. Ҳозирча, Қозоғистон фуқаролари орасида жабрланганлар йўқ. Эслатамиз, куни кеча Истамбул марказидаги Истиқлол пиёдалар кўчасида портлаш юз берган. Натижада, олти киши қурбон бўлган, 81 нафар одам турли даражада яраланган. Мамлакат вице-президенти Фуат Ўқтай таъкидлашича, бу ҳолат террор акти сифатида баҳоланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси