Астанада ўтказилган бокс бўйича жаҳон кубоги финали ўтказилди. Ишқибозлар билан бирга жангларни Қозоғистон Президенти ҳам кузатди. Танаффусда Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат миллий терма жамоаси спортчилари билан учрашди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Ғалаба билан табриклайман! Бокс билан жасур одамлар шуғулланади. Бу - спортнинг ўзига хос тури. Муваффақият тилайман. Давлат сизни қўллаб-қувватлайди. Мамлакатда бокс янада ривожланаверади.
Таъкидлаш лозимки, Қозоғистондаги World Boxing жаҳон кубогига 29 давлатдан 250 нафар боксчи ташриф буюрди. У спортчилар учун муҳим, турнир натижалари халқаро рейтингга таъсир кўрсатади, олимпиада лицензияси олиш имкониятини оширади. Майдонга мамлакатимизнинг энг кучли боксчилари чиқди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

